Россия икки мингта суриялик фуқарога вақтинчалик бошпана берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Россия икки мингта суриялик фуқарога вақтинчалик бошпана берди

Дунё 27-11-2015, 13:02 561

Россия Федерал миграцион хизмати бошлиғи Константин Ромодановский МДҲ давлатларининг миграция идоралари раҳбарлари кенгашининг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтаётган мажлисида Россия икки мингта суриялик фуқарога вақтинчалик бошпана берганини маълум қилди, деб хабар қилади «ТАСС».

Россия икки мингта суриялик фуқарога вақтинчалик бошпана берди

«Сурияда содир бўлаётган воқеалар туфайли Россияда вақтинчалик бошпана топган ушбу давлат фуқароларининг сони икки мингга яқинлашди», ― дея маълум қилди Ромодановский.

Унинг сўзларига кўра, Россия Федерациясининг 85 та субъектларидаги ФМХ ҳудудий идораларига чет эл фуқароларидан қочоқ мақомини олиш учун 1166 илтимоснома келиб тушган бўлиб, шундан 26,8% – Афғонистон, 23% ― Сурия ва 22,6% ― Украина фуқароси мурожаат қилган. 104 кишига қочоқ мақоми берилган ва бу мурожаат қилганлар умумий сонининг 8,9% ни ташкил этади.

ФМХ ҳудудий идораларида рўйхатда турган ва қочоқ мақомига эга бўлган умумий фуқаролар сонининг аксарият қисми Сурия (46,6%) ва Украина (35,4%) фуқароларига тўғри келиши таъкидланди.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.