Туркия товарлари билан Қозоғистонга йўл олган юк автомобиллари Россия чегарасида тўхтаб қолди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Туркия товарлари билан Қозоғистонга йўл олган юк автомобиллари Россия чегарасида тўхтаб қолди

Дунё 27-11-2015, 15:57 854

Туркиядан Россия ва Грузия орқали Қозоғистонга товар ташийдиган юк автомобиллари Грузиянинг «Казбеги» ва Россиянинг «Юқори Ларс» божхона-рухсат бериш пунктлари ўртасидаги бетараф ҳудудда Россияга киришга рухсат берилишини кутишда давом этмоқда. Бу ҳақда «Nur.kz» хабар берди.

Туркия товарлари билан Қозоғистонга йўл олган юк автомобиллари Россия чегарасида тўхтаб қолди

Грузия томонининг маълум қилишича, бетараф ҳудудда айни пайтда ўттизга яқин машина туриб қолган ва вазият ўзгармаган. Ҳайдовчиларнинг ўзлари журналистларга қачон чегарадан ўтишга рухсат берилишини билмаслигини маълум қилган.

«Россия Қозоғистонга турк товарларини олиб кетаётганимиз учун бизни ўтказмаяпти. Бир неча кундан бери шу ерда турибмиз. Орамизда Озарбайжон, Туркия, Арманистон фуқаролари бор, асосан ҳамма Туркиядан юк олиб келган», — дея шикоят қилган ҳайдовчилардан бири.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.