00:05 / 15.04.2018
4 634

Трамп: «Идеал даражада берилган зарба. Миссия бажарилди!»

Трамп: «Идеал даражада берилган зарба. Миссия бажарилди!»
АҚШ президенти Дональд Трамп Америка, Британия ва Франция ҳарбийлари томонидан Сурияга берилган авиазарбалар юзасидан фикр билдирди, дея хабар бермоқда Дарё.

«Кеча оқшом зарбалар идеал даражада берилди. Франция ва Буюк Британияга уларнинг донолиги ва ҳарбий қудрати учун раҳмат. Бор имкониятдан энг яхши натижа кўрсатилди. Миссия бажарилди!», — деб ёзди Трамп Twitter’даги саҳифасида.

Трампнинг қўшимча қилишича, у «яқин вақт ичида мамлакат тарихидаги энг яхшиси айланадиган» Америка армияси билан фахрланади.

14 апрелга ўтар кечаси АҚШ, Буюк Британия ва Франция Суриядаги бир неча нишонга авиазарбалар берди; таъкидлашларича, нишонга олинган объектлар Суриянинг кимёвий қурол дастури учун ишларди.

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 71 та қанотли ракетани уриб туширишга муваффақ бўлган. Вазирликнинг қўшимча қилишича, Сурия томон 100 дан зиёд ракета ва бошқарилувчи бомбалар учирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп: «Идеал даражада берилган зарба. Миссия бажарилди!»