Лифт шахтасига тушиб кетган 6 ёшли қизча мўъжиза туфайли омон қолди (видео)

  • Дунё
  • 15-04-2018, 08:04
  • 653
  • Лифт шахтасига тушиб кетган 6 ёшли қизча мўъжиза туфайли омон қолди (видео)
    Хитойлик 6 ёшли қизча лифт шахтасига тушиб кетиб, бироқ ердан 10 метрча баландликда лифт конструкцияси элементларига боши билан тиқилиб қолиб, омон қолди. Қизча бу ҳолатидан ваҳимага тушмай, қўллари билан девордаги тутқичларни пайпаслаб, уларни маҳкам ушлаб олган. Қизча қутқарувчилар келгунча шу алфозда осилиб турган.

    Ушбу ҳолат тасвирланган видеода қизча қутқарувчилар унга ёрдамга ошиқаётганларида йиғлаб, бақираётганини эшитиш мумкин. Қутқарувчилар қизчани “қопқон”дан чиқариб олишган ва онасининг қўлларига топширишган. Қизча ҳаммаси бўлиб шахтада 40 дақиқага осилиб турган ва ҳеч қандай жароҳат олмаган. Ушбу видеони қуйидаги ҳавола орқали кўриш мумкин: >>>ВИДЕО

    Яндекс.Метрика