Путин қароргоҳида хавфсизлик чоралари кучайтирилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Путин қароргоҳида хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Дунё 27-11-2015, 17:26 676

Россия президентининг Ново-Огарёводаги қароргоҳида хавфсизлик чоралари кучайтирилди, дея хабар бермоқда «РБК». Қароргоҳга киришда журналистларнинг паспортлари олиб қўйилмоқда, улар қароргоҳдан чиқишда қайтариб берилмоқда.

Путин қароргоҳида хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бундан ташқари, давлат раҳбари иштирокида учрашувлар бўлиб ўтаётган мажлислар залига энди планшет, мобил телефон ва ноутбуклар билан кириш мумкин эмас.

Президент матбуот котиби Дмитрий Песков хавфсизлик чоралари кучайтирилганини тасдиқлади. «Ҳақиқатан ҳам бундай тадбирлар махфийлик режимини ахборотлар номақбул тарзда тарқалиб кетишидан ҳимоя қилиш учун кўрилмоқда», — деди у ва залга операторларнинг камера ва штативлар билан кириши мумкин эканлигини қўшиб қўйди.


Манба: Daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.