Ҳиндистонда кичкина филча бир неча соат давомида ўлган онасининг тепасидан кетмай фарёд қилди ва онасини турғизишга уринди. Маълумотларга кўра, қутқарувчилар куч билан филчани онаси ёнидан олиб кетишган.
Воқеа мамлакат шимолида, Ражажи миллий боғида юз берди. Ўрмончилар ўлиб ётган фил ва унинг боласини кўриб қолишди. Филча инграганича онасини туришга ундар, унинг устига ўтирар ва атрофдагиларнинг эътиборини жалб қилиш учун қичқирарди.
Миллий боғ ходимларининг фикрича, 40 ёшли она фил тепаликдан қулаб тушган ва бўйнини дарахтга уриб синдирганича жон берган.
Боғ директори Санатае Сонкарнинг айтишича, филчани олиб кетиш осон бўлмаган. «У мутлақо кетишни истамади. Биз бошқа филларни ёрдамга чақиришга мажбур бўлдик», — деди у.
Рангили ва Радха номли филлар филчани олиб кетишган ва кейин у юк машинасига юкланиб, филлар лагерига олиб борилган. Лагерда филчани қутқарган филлардан бири уни асраб олган ва филча бошқа филларга қўшилиб кетган.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
UFC 300 иштирокчилари қанча гонорар олгани маълум бўлди
Аббосбек Файзуллаев РПЛнинг 24-тур рамзий терма жамоасидан ўрин олди
Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди