21:15 / 17.04.2018
4 979

Полицияда ҳижобга ўрин бор!

Полицияда ҳижобга ўрин бор!
Канадалик 17 ёшли муслима Сундус Ламрхари Монреал коллежининг Полиция технологиялари факультети талабаси. Рўмолдаги муслима ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда фаолият юритиш ниятида. У Канада ҳукумати давлат хизматчиларига рўмол ўрашни тақиқловчи меъёр киритмаслигига умид қилмоқда.

Ҳозирги кунда Монреал полициясида офицерларга ҳижобни тақиқловчи ҳеч қандай норма йўқ. Бундай масала шу кунга қадар бўлмаган, чунки ҳеч бир муслима маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органларида хизмат қилиш истагини билдирмаган - дея хабар тарқатди fitrat.uz IslamNewsга таяниб.

Сундус Полиция факультетининг ҳижобдаги биринчи талабаси бўлди ва келажакда рўмол ўровчи биринчи хизматдаги офицер бўлиши мумкин. Муслима талабанинг сўзларига кўра, у 14 ёшидан бери рўмолда ва бош кийими унинг ўқиши ва спорт машғулотларига ҳеч қачон халақит бермаган. “Мен ўқишга формамда метрода қатнайман. Ҳар қандай ҳақорат менинг иштиёқимни янада орттиради”, – дейди муслима.

Таъкидлаш жоизки, ҳижобдаги полициячилар охирги пайтларда АҚШ ва Буюк Британияда ҳам пайдо бўлди. Улар учун ҳаттоки махсус бош кийими ҳам ишлаб чиқилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Полицияда ҳижобга ўрин бор!