14:30 / 18.04.2018
5 919

АҚШда Оқ уй яқинидаги ядро портлаши моделлаштирилди (видео)

АҚШда Оқ уй яқинидаги ядро портлаши моделлаштирилди (видео)
АҚШнинг Виржиния политехника университети олимлари Вашингтон марказида атом бомбаси портлашини моделлаштирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабарига таяниб Дарё ёзмоқда.

Портлаш видеосида беш килограмм тўйинтирилган ураннинг портлаши акс этган. Сценарийга кўра, террорчилар қўлига тушган бомба оддий фургон билан ниқобланган ва Оқ уйдан бир неча даҳа узоқда жойлашган.

Бир лаҳзада шаҳар даҳасининг катта қисми оловли ядро шарида йўқ бўлади. Бунда шарнинг ўлчамлари Хиросимада юзага келган шарнинг учдан икки қисмига тенг бўлади.

Ядро портлашини моделлаштирган олимлар виртуал аҳолига эга пойтахтнинг батафсил харитасини ҳам тузган. Видеода одамларнинг ўзини турлича тутиши акс этган. Бу ҳолатларнинг ўзгариш динамикаси ҳам тасвирланган. Шунингдек, тахминий ҳалокатнинг зарарларини камайтириш йўллари ҳам тақдим этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда Оқ уй яқинидаги ядро портлаши моделлаштирилди (видео)