Қорачой-Черкасияда полицияга ўт очган жиноятчи йўқ қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Қорачой-Черкасияда полицияга ўт очган жиноятчи йўқ қилинди

Дунё 28-11-2015, 00:23 588

Қорачой-Черкасияда шахси номаълум бўлган жиноятчилар полиция ходимларини ўққа тутди ва қарши ўт очиш натижасида уларнинг автомобили портлатилди ҳамда автомобилда бўлганлардан бири ҳалок бўлди. Бу ҳақда республика Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати берган маълумотларга таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.

Қорачой-Черкасияда полицияга ўт очган жиноятчи йўқ қилинди

Воқеа Малокарачаeв туманидаги Учкекен қишлоғида юз берган.

«Жиноятчиларнинг автомобилини Шимолий Кавказ Федерал Округи Ички ишлар вазирлиги бош бошқармаси ходимлари Кисловодск шаҳри томонидан таъқиб қилиб келиб, Қорачой-Черкасия полициячилари уни тўхтатишга ҳаракат қилган вақтда, номаълум шахслар уларга қарата ўт очди ва қарши ўт очиш натижасида жиноятчиларнинг автомобили портлаб кетди», ― дея маълум қилди идора вакили.

«Натижада бир киши ҳалок бўлган. Автомобилнинг ичида нечта жиноятчи бўлганлиги номаълум. Полиция ходимлари зарар кўрмаган», ― деди у.

Тахмин қилинишича, автомашинада суюлтирилган газ баллони бўлган ёки транспорт воситасига ёқилғи газ мосламаси ўрнатилган бўлган.


Манба: Daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.