09:05 / 19.04.2018
4 001

Эрон доллардан фойдаланишдан воз кечди

Эрон доллардан фойдаланишдан воз кечди
Эрон ҳукумати халқаро транзакцияларни амалга оширишда доллардан еврога ўтишга қарор қилди. Ушбу қарор 18 апрелда Эрон вазирлар маҳкамаси йиғилишида қабул қилинган.

Ҳукумат қарори барча вазирликлар, давлат ташкилотлари ва компаниялари ўз ҳисоботлари, ахборот ва молиявий маълумотларида доллар ўрнига еврони қўллашлари кераклигини англатади. Эрон марказий банки энди риалнинг еврога нисбатан курсини белгилаши керак бўлади.

Ушбу қарор айнан нима билан боғлангани маълум қилинмаган. Reuters ахборот агентлигининг таъкидлашича, бу чора ҳукуматнинг айирбошлаш курсларини бошқариш ва арзонлашиб кетган миллий валюта – риални қўллаб-қувватлашга ҳаракатлари ортида қабул қилинган.

Эрон риали 2017 йил сентябридан эркин савдоларда ўз қийматининг ярмини йўқотган. Бунга эса АҚШ томонидан янги санкциялар киритилишидан хавотирлар ҳам сабаб бўлган.

10 апрелда Эрон ҳукумати мамлакатда ягона айирбошлаш курси (1 долларга 42 минг риал) киритилишини эълон қилганди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон доллардан фойдаланишдан воз кечди