10:53 / 19.04.2018
3 874

Трамп ва Ким Чен Ин қаерда учрашиши мумкинлиги маълум қилинди

Трамп ва Ким Чен Ин қаерда учрашиши мумкинлиги маълум қилинди
АҚШ президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Швейцарияда учрашув ўтказиши мумкин. Бу ҳақда NBC News хабарига асосан Кун нашри маълум қилмоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, икки етакчи ўзаро учрашув ўтказиши мумкин бўлган жойлар орасида Пекин, Пхеньян ва Улан-Батор тилга олинган. Бироқ, бу шаҳарларнинг бари хавфсизлик нуқтаи назаридан рад этилди.

Манбаларнинг иддао этишича, АҚШ расмий шахслари учрашув учун нейтрал жойни, масалан Европани танлашмоқчи.

Шу билан бирга, икки мамлакат вакиллари якуний қарорни ҳали қабул қилмагани айтилмоқда. Аммо, Швейцария энг мақбул вариантлар орасида етакчилик қиляпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп ва Ким Чен Ин шахсан суҳбатлашгани рад этилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп ва Ким Чен Ин қаерда учрашиши мумкинлиги маълум қилинди