ҚР президенти Сооронбой Жээнбеков ҳукуматни истеъфога жўнатиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари девонининг ахборот сиёсати бўлими хабарига таяниб Tnews.uz ёзмоқда.
Бу бўлим маълумотларига қараганда, ушбу ҳужжатга биноан, бош вазир, бош вазир ўринбосарлари, ҳукумат аъзолари лавозимларини эгаллаган шахслар, вазирлар маҳкамасининг янги таркиби шакллангунига қадар, илгари эгаллаб турган лавозимларига мувофиқ, ўз хизмат мажбуриятларини бажаришда давом этадилар. Фармон имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради.
18 апрель куни депутатлар ҳукуматга ишончсизлик билдириш учун овоз бергандилар. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ учта мухолиф фракциялар – «Республика–Ата Журт», «Ата Мекен» ва «Онугуу-Прогресс» Сапар Исаков ҳукуматининг ҳисоботини қониқарсиз деб тан олган эди. Лекин бундан олдин ҚСДП ва “Қирғизистон” фракциялари вазирлар маҳкамасининг ҳисоботини маъқуллаганди.
Сапар Исаков ҳукумати 2017 йил 26 августдан бери ишлаб келмоқда. Сапар Исаков бош вазир лавозимида 2017 йил октябрла Қирғизистон президентиэтиб сайланган Сооронбой Жээнбековнинг ўрнини эгаллаганди.
Сапар Исаков мустақил Қирғизистон тарихидаги йигирма тўққизинчи бош вазири бўлган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда