14:24 / 19.04.2018
4 239

Туркманистон “Аваза”даги ҳашаматли отелларни сотмоқда

Туркманистон “Аваза”даги ҳашаматли отелларни сотмоқда
Туркманистонда Каспий денгизи соҳилларидаги “Аваза” туристик зонасида жойлашган ҳашаматли отеллар сотувга қўйилди. Бу ҳақда вазият билан таниш манбалар маълум қилди, деб ёзмоқда Tnews.uz сайти.

«Йирик тадбиркорлар орасидаги суҳбатларга қараганда, «Аваза» туристик зонасидаги «Небитчи», «Ватанчи», «Дениз», «Ахал», «Мари», «Лебап» ва бошқа ҳашаматли меҳмонхоналарни хорижлик тадбиркорларга арзимаган пулга сотиш юзасидан таклиф берилган», дейди манба.
Бошқа бир манба бу хабарни тасдиқлади ва ўзида Авазадаги «Таджир» меҳмонхонаси хусусийлаштирилгани хақида аниқ маълумот борлигини айтди. Унинг сўзларига қараганда, бу отель «бой хорижлик тадбиркорга» сотилган. Маҳаллий манбаларнинг айтишича, «Таджир» меҳмонхонаси “Саноатчи ва тадбиркорлар Уюшмаси”нинг дам олиш маркази сифатида қурилган эди.

«Аваза»даги меҳмонхоналар 2007-2017 йилларда давлат томонидан сарфланган катта пуллар эвазига қурилган эди. Суҳбатдошларнинг айтишича, бир вақтлар 40-50 миллион Америка долларига қурилган ҳашаматли меҳмонхоналар бугунги кунда биринчи навбатда 100 минг доллар, қолганини эса яқин 30-40 йилда тўлаш шарти билан сотилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркманистон “Аваза”даги ҳашаматли отелларни сотмоқда