18:57 / 19.04.2018
8 375

Гитлер “қочган” сувости кемаси топилди

Гитлер “қочган” сувости кемаси топилди
Ютландиянинг Денгиз ҳарбий музейи хизматчилари томонидан Скагеррак бўғозида яқинида, 123 метр чуқурликда немис сувости кемаси “U-3523” топилди.

Тарихчиларнинг баъзи тахминларига кўра ушбу сувости кемасида Учинчи рейх қўмондонлиги қочиб кетмоқчи бўлган.

1645 йилнинг 6 майида Британия ҳаво кучлари томонидан чўктирилган деб ҳисобланган U-3523нинг қолдиқлари шу вақтгача топилмаган эди. Шу сабаб “Германия нацистлар бошқаруви мамлакатдан қочиб кетиш мақсадида мазкур сувости кемасидан фойдаланган” деган фараз ҳам бўлган.

Музей директори Герта Норманн Андерсеннинг сўзларига кўра “U-3523” Иккинчи жаҳон уруши вақтида немислар қурган энг замонавий сувости кема ҳисобланган.

“Гитлер қочган” деб эҳтимол қилинган немис сувости кемасини музей хизматчилари сатҳга олиб чиқишни режалаштирмаётган экан. Шунинг учун ҳам “U-3523”да яна қандай топилмалар борлигини билишнинг яқин орада иложи йўқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Гитлер “қочган” сувости кемаси топилди