Техасдаги тошқинлар оқибатида уч киши ҳалок бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Техасдаги тошқинлар оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Дунё 28-11-2015, 11:45 541

АҚШнинг Техас штатида шиддатли ёмғирлар келтириб чиқарган тошқинлар оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 27 ноябрь, жума куни маҳаллий расмийлар маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».

 

Техасдаги тошқинлар оқибатида уч киши ҳалок бўлди

 

Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари Гарленд шаҳри яқинида кучли оқим туфайли кўприкдан сувга қулаган енгил автомобилни аниқлади. Уни бошқарган 29 ёшли эркак ҳалок бўлган. 33 ёшли аёлнинг жасади Форт-Уэрт шаҳри ғарбида сувга ғарқ бўлган автомобиль атрофидан топилди. Менсфильд шаҳри яқинида ҳозирча шахси аниқланмаган яна бир эркак чўкиб кетган.

Синоптиклар маълумотига кўра, кейинги бир неча кун давомида кучли ёмғирлар тинмайди, шу боис янги тошқинлар кутилмоқда.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.