00:15 / 23.04.2018
6 663

Мухбир жонли эфирда отиб ташланди

Мухбир жонли эфирда отиб ташланди
Фото:«Clasesdeperiodismo.com»
Никарагуада пенсия тизимидаги ўзгаришларга қарши уюштирилаётган намойишларда қон тўкилмоқда.

«La Prensa» газетаси тарқатган хабарга кўра, Ангел Гаҳона исмли мухбир «Facebook»даги жонли эфир пайтида отиб ташланган.

Бу воқеа мамлакат жанубидаги Блюфиелдз шаҳрида содир бўлган. Маҳаллий матбуот мухбирнинг ҳалок бўлганини маълум қилган. Мухбирга ким ўқ узгани номаълумлигича қолмоқда.

Чоршанба куни бошланган намойишларда 6 киши ҳалок бўлган. Намойишчилар 25 киши қурбон бўлганини айтишмоқда.

Бу ҳолат Даниэл Ортега ҳукумати даврида энг кўп қурбон берилган намойиш сифатида баҳоланмоқда.

Манба: Xabar.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мухбир жонли эфирда отиб ташланди