Уст-Каменогорскда Путиннинг қиёфадоши топилди

  • Дунё
  • 28-11-2015, 12:05
  • 1 131
  • Уст-Каменогорскда (Қозоғистон) номини ошкор этмаган йигит жамоат транспортида Россия президенти Владимир Путиннинг қиёфадошини суратга туширди. Мазкур сурат «VKонтакте» ижтимоий тармоғида пайдо бўлди. Бу ҳақда «Tengrinews.kz» хабар бермоқда.

    Уст-Каменогорскда Путиннинг қиёфадоши топилди

    «Кечки пайт, тахминан соат саккизларда 6-маршрут автобусига чиқдим. Қаршимда ўтирган эркак кўзимга Путинга жуда ўхшаш кўринди. Уни фотосуратга туширмасликнинг иложи йўқ эди. Ахир ҳар куни ҳам автобусда Путиннинг қиёфадошини учратавермайсиз», — дейилади суратга илова қилинган матнда.



    Манба: Daryo.uz