Дональд Трампнинг республикачилар ўртасидаги рейтинги 31 фоизгача пасайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Дональд Трампнинг республикачилар ўртасидаги рейтинги 31 фоизгача пасайди

Дунё 28-11-2015, 12:05 706

Миллиардер Дональд Трампни республикачилар орасида қўллаб-қувватлаш бир ҳафтада 12 фоизга пасайди. Ҳозир у учун 31 фоиз сайловчилар овоз беришга тайёр, деб хабар беради «Коммерсант.ru» Reuters маълумотига таяниб.

Дональд Трампнинг республикачилар ўртасидаги рейтинги 31 фоизгача пасайди

Бу июлдан буён Трамп рейтингидаги энг кескин пасайишдир. Бор-йўғи беш кун ичида унинг рейтинги 43 фоиздан 31 фоизгача тушиб кетди (рейтингнинг юқори даражаси 22 ноябрда қайд этилган эди).

Рейтингнинг бундай пастлашини агентлик Дональд Трампнинг Париждаги ҳужумдан кейинги изоҳи билан боғламоқда. У АҚШдаги мусулмонлар ҳақида маълумотлар базасини яратиш тўғрисида фикр билдирган эди.

Қора танли нейрохирург Бен Карсоннинг рейтинги ҳам 15 фоизга пасайганлиги қайд этилмоқда.


Манба: Daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.