00:15 / 24.04.2018
3 305

Путин обрўсизлантирувчи сайтларни блоклашга рухсат берди

Путин обрўсизлантирувчи сайтларни блоклашга рухсат берди
Россия президенти Владимир Путин суд приставларига фуқаролар ва ташкилотларни обрўсизлантирувчи маълумотларни ўчиришдан бош тортган сайтларни блоклашни талаб қилишга рухсат берди.

Қонунга кўра, жабрланувчи бундай маълумотлар ўчирилишини талаб қилиши мумкин. Агар сайт суднинг талабини инобатга олмаса, суд пристави сайтнинг блокланиши ҳақида қарор чиқариб, уни Роскомнадзорга юбора олади.

Қонун муаллифларининг фикрича, “қонуннинг амалга оширилиши ҳақиқатга тўғри келмайдиган салбий маълумотларнинг тарқатилиши оқибатида обрўси, шаъни ва номига путур етган шахсларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоялашга кўмак беради”.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин обрўсизлантирувчи сайтларни блоклашга рухсат берди