Барак Обама Колорадодаги отишма юзасидан хабардор қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Барак Обама Колорадодаги отишма юзасидан хабардор қилинди

Дунё 28-11-2015, 12:25 714

АҚШ президенти Барак Обама Колорадо-Спрингс шаҳридаги отишмадан хабардор этилди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» Оқ уй вакили маълумотига таяниб хабар беради.

Барак Обама Колорадодаги отишма юзасидан хабардор қилинди

«Президент Колорадодаги вазият ҳақида терроризмга қарши курашиш масалалари бўйича ёрдамчиси Лиза Монако томонидан хабардор қилинди. Зарурат бўлганда унга янги ахборотлар етказилади», — деди Оқ уй вакили.

CNN’нинг маълум қилишича, оилани режалаштириш шифохонасида юз берган отишма оқибатида камида саккиз киши яраланган. Шаҳар полицияси лейтенанти Кетрин Бакли тўрт нафар полициячи яраланганлигини хабар қилди.

Полиция Колорадо-Спрингсдаги вазият ҳозирча нормаллашмаганлигини маълум қилди ва бегоналарни шифохонага яқинлашмасликка чақирди.


Манба: Daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.