11:15 / 24.04.2018
4 451

Хитойда кўчани қизил чироқда кесиб ўтувчилар антиқа усулда жазоланмоқда (видео)

Хитойда кўчани қизил чироқда кесиб ўтувчилар антиқа усулда жазоланмоқда (видео)
Хитойнинг Хуанши шаҳрида пиёдаларни кўчани светофорнинг қизил чироғига кесиб ўтиш одатини ташлашларига чорловчи қурилма синовлари бошланди, деб ёзади Кун нашри.

Шаҳардаги гавжум чорраҳалардан биридаги пиёдалар ўтиш жойида, тротуар чеккасида инфрақизил датчиклари ва сув пуркагичлари бўлган металл устунчалар ўрнатила бошланди. Қурилма йўлдан ўтиш тақиқланган вақтда кўчани кесиб ўтишга уринувчи одамларга сув пуркай бошлайди.

Янги қурилма хитойлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларида самаралилиги борасида кўплаб саволлар уйғотган. “Унда ёмғир вақтида қизил чироққа ўтиш мумкин эканда?”, деб киноя қилган бир фойдаланувчи. Яна бир фойдаланувчи эса “У ерга кампирлар сув олгани боришларидан қўрмайдиларми?” деб қизиққан.

Аввалроқ Хитойнинг Дачжоу шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидабузарларига интернет орқали қилмишлари учун узр сўраб, камида 20 та “лайк” тўпласалар, жарима тўламасликларига рухсат берилганди. Таъкидланишича, бу тажриба пиёдалар, велосипедчилар ва мотороллерлар ҳайдовчилари содир этадиган майда қоидабузарликларга тааллуқли.
[media=https://youtu.be/f7P_yLGi4LA]

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда кўчани қизил чироқда кесиб ўтувчилар антиқа усулда жазоланмоқда (видео)