Буюк Британия аббатлигидаги қирол Артур қабри сохта бўлиб чиқди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Буюк Британия аббатлигидаги қирол Артур қабри сохта бўлиб чиқди

Дунё 28-11-2015, 13:40 547

Reding Universiteti археологлари жамоаси афсонларга кўра Гластонбери Аббатлигида дафн этилган қирол Артур ва унинг рафиқаси Гвиневранинг қабридан топилган топилмаларни ўрганди. Олимларнинг фикрича, қабрлар ва ундан топилган топилмалар сохта бўлиб, улар шунчаки ибодатчилар оқимини аббатликка йўналтириш учун ўйлаб топилган сафсатадир. Бу ҳақда Н+1 сайтида келирирган маълумотларга асосланиб, «Сегодня.ua» хабар бермоқда.

Буюк Британия аббатлигидаги қирол Артур қабри сохта бўлиб чиқди

Муаллифлар 1904-1979 йиллар оралиғида қазиб олинган топилмаларда яна бир бор кимёвий ва радиоуглеродли таҳлиллар ўтказди. Артур ва Гвиневранинг «қабр»идан топилган материаллар XI-XV аср вақти билан саналанган бўлиб, улар яшаган вақтдан беш аср кеч қўйилган эди. Олимлар ўша давр археологларининг яна бир хатосини кўрсатиб берди. Муаллифларнинг фикрича, биринчи хулосалар нотўғри қўйилган ташхислар натижаси бўлган. Шунингдек, топилмаларга хулоса ясашда ўрта аср анъаналарига ҳаддан ташқари ишониш ҳам асос бўлиб хизмат қилган.

Бундан ташқари, археологлар Иосиф Аримафейский томонидан асос солинган черков тарихини ҳам ўрганди. 1184 йилги ёнғиндан сўнг, аббатлик монахлари ибодатчилар оқимини аббатликка йўналтириш учун бир қанча усуллар қўллаб кўрган. Улар қирол Артур сафсатасидан ташқари черков қурилиши билан боғлиқ уйдирмаларни ҳам тўқиб чиқарган.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.