23:45 / 26.04.2018
5 038

“Толибон” АҚШга қарши кампания бошлади

“Толибон” АҚШга қарши кампания бошлади
“Толибон” ҳаракати Афғонистондаги баҳорги ҳужумлар мавсуми бошланганини эълон қилди, дея хабар бермоқда Reuters'га таяниб Azon.uz нашри.

Кампания “Ҳандақ” деб номланган бўлиб, АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий сиёсатига қарши қаратилган.

Ҳужумларни бошлашдан олдин «Толибон» ҳаракати президент Ашраф Ғанининг тинчлик музокаралари ўтказиш таклифини рад этди. Толибларнинг фикрича, бу музокараларнинг асосий мақсади жамоатчилик эътиборини ноқонуний чет эл оккупациясидан чалғитишдир. “Урушни тугатиш бўйича америкаликларда жиддий ва самимий ният йўқ”, – дея баёнот тарқатди “Толибон”.

Толиблар «Ҳандақ» кампанияси асносида АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий контингентига зарар етказмоқчи. Улар аввалги йилларда бўлгани каби тинч аҳолини ҳимоялашга ваъда берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Толибон” АҚШга қарши кампания бошлади