17:27 / 27.04.2018
22 524

16 ёшли қиз ўгай отасидан фарзанд кўрди...

16 ёшли қиз ўгай отасидан фарзанд кўрди...
Қирғизистоннинг Ўзган туман суди Б. Ж. исмли эркакни ўтган йили 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм эълон қилганди. Аммо жабрланувчининг адвокати у бир умрлик қамоқ жазосига лойиқлигини айтган ҳолда аппеляция судига мурожаат этди. Шикоят аризасида айтиладики, эркак ўгай қизини 5 йил давомида зўрлаб келган. Ариза Ўш вилоят судида кўриб чиқилди ва жиноятчи 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этилиши ҳақида янги ҳукм эълон қилинди.

Тергов баённомасидан:

Жабрланувчининг қариндошлари айтишдики, онаси эри узоқ давом этган хасталикдан сўнг оламдан ўтгач, 2011 йили болалари бўлишига қарамай, Ўзганда яшовчи эркакка турмушга чиқди. Ўшанда қизи 11 ёшни қаршилаганди. Ўшандаёқ ўгай отаси унинг номусини поймол қилган ва агар кимга чурқ этса, ўлдириб, онаси билан бирга дарёга чўктириб юборишини айтиб қўрқитган. Шундай қилиб у беш йил давомида қизни зўрлаб келган. Оқибатда 2017 йили қиз ҳомиладор бўлиб қолган.

Ҳомиладорлигидан хабар топди дегунча, ўгай ота уни гўё турмушга чиққан қиз қиёфасида врач кўригидан ўтиш учун юборган. Врач ҳомила беш ойлик бўлганини маълум қилган. Шундан кейин уни вақтинча яшаб туриши учун Бишкекка жўнатган. Аммо тез орада қиз яна Ўзганга қайтди. Ўгай ота азбаройи ваҳимага тушганидан ўзи қизни врачга олиб борди ва жами 26 минг сўм эвазига ҳомилани олдириб ташлашга ҳаракат қилиб кўрди. Иложи бўлмади. Врачлар бу ишга қўл уришдан тийилишди.

Ойни этак билан ёпиб бўлармиди. Қариндошлар воқеадан барибир хабар топишди. Лекин боланинг отаси кимлигини идрок эта олмай қолишди. Негаки, қиз сукут сақлашдан нарига ўтмасди. Ўгай отасидан қўрқарди.

Руҳий зарба қизни ўлимга етаклайверди. Уч маротаба жонига қасд қилиб кўрди. Ажали етмаган экан, тирик қолди. Охири бардоши тамом бўлди. Яқин қариндош аёллардан бирига ёрилди. Ўгай отасидан ҳомиладорлигини, у беш йил давомида номусига тегиб келганини… Ҳамма-ҳаммасини тўкиб солди…

Эркак 2017 йил 28 августида қўлга олинди.

Жабрланувчи эса фарзандини барибир дунёга келтирди. Аммо туғруқ жараёни оғир кечгани сабабли узоқ вақт касалхонада ётишга мажбур бўлди. Ана шундан кейин уни оналик ҳуқуқидан маҳрум этишди. Болага унинг синглиси боқувчи сифатида танланди.

Ҳозирги вақтда жабрланувчи билан психологлар иш олиб бормоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 16 ёшли қиз ўгай отасидан фарзанд кўрди...