Жангарилар БМТнинг Малидаги тинчликпарвар базасига ҳужум қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Жангарилар БМТнинг Малидаги тинчликпарвар базасига ҳужум қилди

Дунё 28-11-2015, 17:25 507

28 ноябрь, шанба куни жангарилар Мали шимолидаги тинчликпарвар базасига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда халқаро ташкилотнинг мамлакатдаги кучлари вакили Оливье Сальгадо маълум қилди, дея хабар беради «РБК».

Жангарилар БМТнинг Малидаги тинчликпарвар базасига ҳужум қилди

«База ҳудудига тўрт ёки беш ракета келиб тушди. Кўпчилик одам жароҳат олган», — дея таъкидлаган Сальгадо.

Эслатиб ўтамиз, 20 ноябрь куни жангарилар Мали пойтахти Бамакодаги Radisson меҳмонхонасига ҳужум қилиб, 170 кишини гаровга олган, бунинг оқибатида 22 киши ҳалок бўлганди.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.