22:30 / 29.04.2018
5 303

Оқ уй майсазоридан Макрон ва Трамп ўтқазган заранг дарахти йўқолиб қолди (фото, видео)

Оқ уй майсазоридан Макрон ва Трамп ўтқазган заранг дарахти йўқолиб қолди (фото, видео)
АҚШ ва Франция президентлари Дональд Трамп ва Эммануэль Макрон томонидан Оқ уй майсазорида ўтқазилган заранг дарахти йўқолиб қолди. Бу ҳақда Daily Mail нашрига таяниб Кун нашри хабар берди.

Суратда заранг кўчати ўтқазилган жойда сариқ ўтдан бўлак бошқа нарса йўқлигини кўриш мумкин. Оқ уйда бу ҳолатга ҳозирча изоҳ берилмаган.

Макрон рафиқаси Брижит билан АҚШ ва Франция ўртасидаги муносабатларнинг 250 йиллиги муносабати билан Вашингтонга ташриф буюришганда совға сифатида 1918 йилда Биринчи жаҳон урушида америкалик ҳарбийлар иштирокида илк йирик жанг ўтган Белло ўрмонидаги заранг кўчатини олиб келишган.

Улар Трамп ва унинг рафиқаси билан кўчатни Оқ уй боғида ўтқазишган эди.

“100 йил аввал америкалик аскарлар Францияда, Беллода мустақиллигимизни ҳимоя қилиш учун жанг қилишган. Оқ уйнинг нақд юрагидаги бу заранг бизни бирлаштирувчи алоқани эслатиб туради”, деб ёзганди Макрон твиттерда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Оқ уй майсазоридан Макрон ва Трамп ўтқазган заранг дарахти йўқолиб қолди (фото, видео)