Франция ҳукумати Парижда бўлиб ўтган терактдан сўнг минг кишига мамлакатга киришни тақиқлаб қўйди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Франция ҳукумати Парижда бўлиб ўтган терактдан сўнг минг кишига мамлакатга киришни тақиқлаб қўйди

Дунё 28-11-2015, 21:05 494

Франция ҳукумати хавфсизлик чора-тадбирлари кучайтирилганлиги муносабати билан мамлакатга минг кишига киришни тақиқлаган. Бу ҳақда Франция Ички ишлар вазири Бернард Казнев берган маълумотларга асосланиб «ТАСС» хабар беради.

 

Франция ҳукумати Парижда бўлиб ўтган терактдан сўнг минг кишига мамлакатга киришни тақиқлаб қўйди

«Парижда амалга оширилган террорчилик ҳужумларидан ва Францияда фавқулодда вазият жорий қилинганидан кейин мингга яқин кишига, улар миллий хавфсизликка билвосита таҳдид солганликлари туфайли — давлатга кириб келишига рухсат берилмаган», ― дея таъкидлади вазир.

Янги террористик ҳужумларнинг олдини олиш мақсадида хавфсизлик чоралари кучайтирилишидан ташқари, Ле Бурже шаҳрида 2015 йил 30 ноябрда очилиши кутилаётган БМТ иқлим ўзгариши бўйича конвенция доираси тарафларининг 21-конференциясини бевосита қўриқлаш учун 10 мингга яқин ҳуқуқ-тартибот идоралари вакили жалб этилган.


Манба: Daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.