Қодиров Туркияни ИШИДга ёрдам берганликда айблади

  • Дунё
  • 28-11-2015, 21:50
  • 1 049
  • Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров «ВKонтакте» ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасида туркларнинг чечен халқига доим ёрдам бериб келганлиги тўғрисидаги туркиялик ОАВнинг баёнотини инкор этди ва Туркияни ИШИД террористик гуруҳи жангариларини қўллаб-қувватлаганликда айблади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.

    Қодиров Туркияни ИШИДга ёрдам берганликда айблади

    «Бугун Туркия террорчиларни ёллаш ва Сурияга юбориш базаси бўлиб қолди. У ерга дунё бўйлаб босқинчилар Туркия орқали бормоқда. Ҳибсга олинганлар сони саноқли. Туркия ИШИД билан курашмаяпти! У билан тадбиркорлик қилиб, нефть сотиб олмоқда, минглаб мусулмонларни ўлдираётган Ислом душманларини молиялаштирмоқда», ― деди у.

    Қодиров, шунингдек, Туркияни чечен ҳалқини йўқ қилганликда, XIX асрда чечен аҳолисини ёлғон билан чақириб олиб, уларни шафқатсиз турмуш шароитида қолдирганликда ва уйга қайтишга тўсқинлик қилганликда қоралади.



    Манба: Daryo.uz