19:30 / 01.05.2018
9 845

Флоридада улкан бўғма илонлар ботқоқликдан шаҳар сари йўл олмоқда

Флоридада улкан бўғма илонлар ботқоқликдан шаҳар сари йўл олмоқда
Американинг жанубий қисмида жойлашган Флорида штатидаги ботқоқликларда яшовчи бўғма илонлар аҳоли зич яшовчи ҳудудлар томон ҳаракатланмоқда, деб хабар берди Даракчи нашри.

Илгари улкан бўғма илонлар Эверглейдс миллий қўриқхонасида яшаган бўлса, энди уларни шаҳарга яқин ҳудудларда ҳам учратиш мумкин. Биолог Жо Васильевскининг сўзларига қараганда, бўғма илонлар ярим оролнинг ғарбий қирғоқларини эгаллашган. “Мен уларнинг шаҳарга яқинлашганидан ташвишдаман”, деди биолог.

Шу округда яшовчи Ли Сара Робинсоннинг айтишича, унинг танишлари илгари илонлар учрамаган жойларда бўғма илонларниучратиб, бирга тушган расмларини тез-тез Facebook саҳифасига жойлаштиришмоқда. Форт-Майерс шаҳрида яшовчи Дайан Черноу эса бўғма илонлар итига ҳужум қилишидан хавотирда эканлигини маълум қилди.

Бундай бўғма илонларнинг узунлиги ўртача 3,7 метрни ташкил этади. Бироқ баъзи жойларда узунлиги 5,74 метр бўлган бўғма илонларни ҳам учратиш мумкин. Штат маъмурияти бўғма илонларни овлаш бўйича бир қанча мусобақалар уюштирди. Ўтган йилдан бери шу йўл орқали 850 та бўғма илон йўқ қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Флоридада улкан бўғма илонлар ботқоқликдан шаҳар сари йўл олмоқда