19:57 / 02.05.2018
7 157

Тожикистонда селфи олмоқчи бўлган икки қиз дарёга тушиб кетди (видео)

Тожикистонда селфи олмоқчи бўлган икки қиз дарёга тушиб кетди (видео)
Бугун “Инстаграм” ижтимоий тармоғида ёш қизларнинг Сурхоб дарёсига тушиб кетиши тасвирланган видео пайдо бўлди.
Видеони телефонга бошқа бир қиз – ҳалок бўлган 15 яшар қизнинг опаси олган, у ҳам ўша пайт дарё қирғоғида бўлган.

Кадрга қизлар тўлиб оқаётган дарёга сувга жуда яқин ердан фото олиш мақсадида яқин келгани тушиб қолган. Шундан сўнг қизлардан бири сувга тушиб кетган, иккинчиси эса унга ёрдам бериш учун қўлини чўзган, бироқ у ҳам дарёга тушиб кетди. Видеода кўриш мумкинки, дарёнинг тез оқими қизларни қирғоқдан бир сонияда узоқлаштириб кетган.

Рашт туманида яшовчи 15 ёшли қиз ва Душанбе шаҳридан бўлган 19 ёшли қизнинг жасади 29 апрель куни 35 километр масофада топилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистонда селфи олмоқчи бўлган икки қиз дарёга тушиб кетди (видео)