Туркия ўз фуқароларига Россияга сафарларни бекор қилишни тавсия этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Туркия ўз фуқароларига Россияга сафарларни бекор қилишни тавсия этди

Дунё 28-11-2015, 22:15 729

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларига Россияга сафарларни, агар улар шошилинч ишлар билан боғлиқ бўлмаса, қолдиришни тавсия қилди. Вазирлик баёнотида қайд этилишича, Туркия фуқаролари Россияда қийинчиликларга дуч кела бошлаган, дея хабар бермоқда Meduza.

Туркия ўз фуқароларига Россияга сафарларни бекор қилишни тавсия этди

Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари 24 ноябрь куни Сурияда Россияга тегишли Су-24 бомбардимончи самолётини уриб туширганидан сўнг, Россия ва Туркия муносабатларида инқироз бошланди.

25 ноябрь куни Туркиянинг Москвадаги элчихонаси тошбўрон қилинди. 26 ноябрь куни Новороссийскдаги Туркия консуллиги олдида ҳам шунга ўхшаш ҳодиса юз берди — норозилик намойиши иштирокчилари Туркия байроғини ёқиб юборди. 27 ноябрь куни Симферополда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг тулуми ёндирилди.

Краснодарда Туркиянинг 39 нафар фуқароси ҳибсга олинди, улар миграция қонунчилигини бузганликда гумон қилинмоқда. Россия Федерал миграция хизматидан маълум қилишларича, улар Россиядаги агросаноат кўргазмасига ишчи визаларни расмийлаштирмасдан келган.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.