Колорадо-Спрингсда отишма келтириб чиқарган шахснинг исми маълум бўлди

  • Дунё
  • 28-11-2015, 22:25
  • 824
  • Колорадодаги оилани режалаштириш клиникасида отишма келтириб чиқарган шахс 59 ёшли Роберт Льюис Деар бўлиб чиқди. Бу ҳақда, CNN’га асосланиб, «Коммерсант» хабар бермоқда.

    Колорадо-Спрингсда отишма келтириб чиқарган шахснинг исми маълум бўлди

    Полиция ходимлари гумонланувчини ҳибсга олган ва уни жиноят содир этишга нима ундаганини аниқлашга ҳаракат қилмоқда. Айни вақтда, клиниканинг ўзида портловчи ускуна бор-йўқлиги текширилмоқда.

    Аввалроқ Колорадо-Спрингсдаги клиникада юз берган отишма оқибатида бир неча киши, жумладан, уч нафар полициячи тан жароҳати олгани ҳақида хабар берилган эди.



    Манба: Daryo.uz