22:23 / 04.05.2018
5 518

АҚШда инкассаторларнинг машинасидан тушиб қолган пуллар йўловчиларнинг қувончига сабаб бўлди (видео)

АҚШда инкассаторларнинг машинасидан тушиб қолган пуллар йўловчиларнинг қувончига сабаб бўлди (видео)
Американинг Индиана штатида жойлашган Индианаполис шаҳрида инкассатор машинасидан тушиб қолган қоп-қоп пуллар йўлга сочилиб, йўловчиларни хушнуд қилди, деб хабар берди Даракчи нашри.

I-70 магистралида ҳаракатланаётган автомобилнинг эшиги очилиб кетиб, йўлнинг қатнов қисмига қоп-қоп пуллар тушиб кетди. Зарба натижасида йиртилган қоплардан тушган пуллар атрофга сочилди.

Шамолда учиб юрган пуллар барча йўловчи ва ҳайдовчиларнинг диққатини тортди. Аксарият ҳайдовчилар машиналарни тўхтатиб, пул тера бошлашди. Баъзи бирлари эса йиртилмай қолган қоплардаги пулни машинага ортиб, ўз йўлларида давом этишди. Ушбу воқеа акс этган видеолавҳани қуйидаги ҲАВОЛА орқали кўришингиз мумкин.

Воқеа жойига етиб келган полициячилар чўнтаклари ва сумкаларини қаппайтирган одамлардан пулларни қайтаришни сўрашди. Индиана штати полициячилари барча топилган пулларни қайтариш лозимлигини, акс ҳолда бу ҳолат ўғирлик деб баҳоланишини маълум қилди. Пулларни қайтариб топширган одамлар жавобгарликдан озод этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда инкассаторларнинг машинасидан тушиб қолган пуллар йўловчиларнинг қувончига сабаб бўлди (видео)