21:21 / 06.05.2018
4 166

Нетаньяху Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадига боришини тасдиқлади

Нетаньяху Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадига боришини тасдиқлади
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху 9 май куни Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Ғалабанинг 73 йиллигига бағишланган ҳарбий парадда қатнишиши ҳақида маълум қилди. Бош вазир Исроил ҳукумати йиғилишида шундай баёнот билан чиқди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

"Чоршанба куни Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашаман ва Германия нацистлари устидан қозонилган ғалабага бағишланган парадда иштирок этаман", - деди Нетаньяху ўз ҳукумати вазирларига.

Кремль матбуот хизмати шанба куни 9 майда Нетаньяху ишчи ташриф билан Москвага келиши ҳақида хабар берди. "У Улуғ Ватан уруши Ғалабасининг 73 йиллигига бағишланган ҳарбий парадга таклиф қилинган", - дейилади Кремль хабарида. Шунингдек худди шу куни РФ президенти Владимир Путин ва Исроил бош вазири ўртасида музокаралар бўлиб ўтиши қайд этилган.

Жорий йилда Исроилда биринчи марта 9 майни расман нишонлашмоқда. 2017 йилнинг 26 июлида Кнессет (Исроил парламенти) "Нацистлар Германияси устидан қозонилган Ғалаба кунини нишонлаш" тўғрисидаги қонунни тасдиқлаган. "9 май куни Исроилда нацистлар устидан ғалаба қозонилган кун расман давлат даражасида нишонланади", - дейилади Исроил парламенти сайтида.

Шу йилнинг 8 май куни Ғалаба кунига бағишланган парад Исроилда биринчи марта Ал-Қудсдаги Кнессет биноси олдидаги майдонда бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нетаньяху Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадига боришини тасдиқлади