20:27 / 13.05.2018
4 446

Бухоро яҳудийлари конгресси Ўзбекистон Президентининг АҚШга ташрифини олқишлайди

Бухоро яҳудийлари конгресси Ўзбекистон Президентининг АҚШга ташрифини олқишлайди
Нью-Йорк шаҳрининг «Bukharian Times» ҳафталик нашри бош муҳаррири Ўзбекистон Президентининг АҚШга қиладиган расмий ташрифи юзасидан махсус сонни тайёрлаш устида иш олиб бормоқда.

АҚШ ва Канада Бухоро яҳудийлари конгрессининг координатори Рафаэль Некталов «Uzbekistan Today» Ахборот агентлиги журналистига берган интервьюсида, ўртадаги узоқ масофага қарамай, асли ўзбекистонлик бўлганлар она Ватанни соғинч билан эслашларини маълум қилди.

«Чет элда яшашимга қарамай, Ўзбекистонга тез-тез бориб тураман, жуда кўпчилик менданАҚШда яшаб туриб, нима учун Ўзбекистонга боғлиқ масалалар билан шуғулланаётганлигим ҳақида сўрашади. Чунки Ўзбекистон заминида яқинларим, қариндошларим, хотираларим қолган.Бугунги кунда улар билан илиқликни, турли миллатлар орасидаги дўстликни сақлаб қолиш асосий вазифаларимиздан биридир. Биз Ўзбекистоннинг тинчликсевар сиёсатини қўллаб-қувватлаймиз», – деди Р.Некталов.

АҚШ ва Канада Бухоро яҳудийлар ҳамжамиятининг рус-ўзбек-тожик тилларида нашр этилувчи ҳафталигимиз мамлакатлар ўртасида дўстлик ришталарини ўрнатишга хизмат қилишни ўз олдига мақсад қилган.

«Биз Ўзбекистон ва ҳозирда яшаётган Америкада ўртасида илиқ ва дўстона муносабатлар сақланишига ҳаракат қиламиз. «Халқона дипломатия» бу масалада чиройли ва гўзал ибора эмас, балки ҳаракатдаги механизм бўлиши лозим. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистонда ўтказилаётган ўзгаришлар ва янгиликлар ҳақида маҳаллий аҳолига маълумотлар етказиш энг муҳим вазифамиздир.

Американи — ўзбек-америка ҳамжамияти, сенаторлар, конгрессменлар ва оддий халқни янги Ўзбекистон билан таништиришда давом этамиз. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон раҳбарининг расмий ташрифи ҳақида газетамизнинг махсус сонини чиқаришга қарор қилдик.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бухоро яҳудийлари конгресси Ўзбекистон Президентининг АҚШга ташрифини олқишлайди