00:12 / 18.05.2018
4 697

Шавкат Мирзиёев Пентагонга ташриф буюрди (фото)

Шавкат Мирзиёев Пентагонга ташриф буюрди (фото)
Президент Шавкат Мирзиёев Пентагонда АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис билан музокара олиб борди. Давлат раҳбари кўп йиллик ва самарали ҳамкорлик учун АҚШ томонига миннатдорлик билдириб, Президент Дональд Трамп билан ўтган мулоқот натижасида давлатлараро муносабатлар янги босқичга кўтарилганини таъкидлади, деб хабар беради Президентнинг Матбуот хизмати.

Ташқи сиёсатдаги очиқлик ва яхши қўшничилик принципларига асосланиб, Ўзбекистон суверенитети ва мустақиллигини мустаҳкамлаш мақсадида мамлакат Мудофаа доктринаси сифат жиҳатидан янгиланди. Ҳарбий округларнинг таркибий тузилиши ва вазифалари тубдан қайта кўриб чиқилди, ҳарбий билим юртлари ислоҳ қилинди.

"Ўзбекистон бу соҳада Америка Қўшма Штатлари билан тажриба алмашиш, ҳарбий-техникавий, мудофаа ва хавфсизлик йўналишида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор", деди Шавкат Мирзиёев.

АҚШ мудофаа вазири Президент Мирзиёев ташрифидан мамнун эканини билдириб, Ўзбекистон минтақадаги муҳим геостратегик давлат эканини таъкидлади.



"Ўзбекистоннинг очиқ ва конструктив ташқи сиёсати натижасида Марказий Осиёда яхши қўшничилик муҳити яратилди. Афғонистон Президенти Ашраф Ғани билан мулоқотларингиз, Афғонистон ишлари бўйича махсус вакил тайинлаганингиз муҳим аҳамиятга эга. Расмий ташрифингиз доирасида қабул қилинган беш йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик режаси минтақадаги тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади", деди Жеймс Мэттис.

Учрашувда мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.​

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шавкат Мирзиёев Пентагонга ташриф буюрди (фото)