Америкада мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари яна ўққа тутилди

  • Дунё
  • 20-05-2018, 19:26
  • 614
  • Америкада мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари яна ўққа тутилди
    Бу гал қўлига винтовка олган қотил Техас штатига қарашли Санта-Фе шаҳридаги мактабга кириб бориб, ўқувчиларни ўққа тутган. Оқибатда 10 нафар ўқувчи ва бир нафар ўқитувчи ҳалок бўлди. Ўн киши турли даражада жароҳатлар олди. Шу ҳақда Техас губернатори Грегг Эбботт расман маълум қилди.

    — Биз қандайдир йўлини топиб бу бошбошдоқликларга барҳам беришимиз керак, — деди губернатор журналистлар билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида. — Ўқувчилар қўлига қурол олмаслигини таъминламасак бўлмайди…

    Фожиа муносабати билан штат бўйича барча давлат ташкилотлари, ўқув муассасаларидаги байроқлар туширилди. Штатда беш кунлик мотам эълон қилинди.

    Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Тергов жараёнида маълум бўлдики, ўқувчи ва ўқитувчиларни ўққа тутган кимса шу мактабнинг ўқувчиларидан бири, 17 ёшли Димитриос Пагуртис экан.

    » » Америкада мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари яна ўққа тутилди
    Яндекс.Метрика