18:20 / 20.05.2018
4 367

Трампни ифторлик учун "Фаластин пойтахти Ал-Қудс"га таклиф этилган видеоролик тарқалди

Трампни ифторлик учун "Фаластин пойтахти Ал-Қудс"га таклиф этилган видеоролик тарқалди
Facebook ижтимоий тармоғининг Britishtan саҳифасида муқаддас Рамазон ойига бағишланган мусиқий видеоролик тақдим этилди. Унда АҚШ президенти Дональд Трамп, КХДР етакчиси Ким Чен Ин каби дунё мамлакатлари раҳбарлари сиймоси акс эттирилганини кўриш мумкин.
[media=https://www.facebook.com/Britishtan69/videos/1697758200339584/]
Роликда болакай Дональд Трампга мурожаат қилиб, уни Рамазон билан қутлайди ва уни ифторликка "Фаластин пойтахти Ал-Қудс"га таклиф қилади.

"Жаноб президент, Рамазон муборак! Агар харобадаги уйимни топа олсангиз, сизни мен билан ифторлик қилишга таклиф қиламан", - дейди у.

Шунингдек қўшиқда бир самода ҳам азон янграши, ҳам черков қўнғироқлари жаранглаши, Аллоҳ барча учун бирлиги мадҳ этилади.

"Орзуларни кемираётган қайиқлардаги ўлимлар, журналларда акс этаётган болалар суратлари... Жаноб, президент, буларнинг бари менга уйқу бермаяпти. Ҳар куни кўзларимни юмар эканман, бомбалар товушини эшитаман, менинг ётоқхонам тутунлар ва оташ қаърида қолмоқда", дейилади қўшиқда.

Унда шунингдек қочқинлар имон-эътиқоди сабаб айбланаётгани, камситилаётгани, қатл қилинишга маҳкум қилинаётгани куйланади.

Қўшиқ "Жаноб президент, ифторлигимиз Аллоҳнинг каломида ёзилганидек Фаластин пойтахти - Ал-Қудсда бўлади. Омин", - деган сўзлар билан тугайди ва экранда болаларимиз ва халқларимизни Аллоҳ ўз паноҳида асраши сўралган ёзув акс этади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трампни ифторлик учун "Фаластин пойтахти Ал-Қудс"га таклиф этилган видеоролик тарқалди