23:43 / 22.05.2018
13 176

47 йилдан бери олов ўчмайдиган Туркманистондаги «Дўзах дарвозаси» (видео)

47 йилдан бери олов ўчмайдиган Туркманистондаги «Дўзах дарвозаси» (видео)
Туркманистондаги «Дўзах дарвозаси» деб ном олган улкан газ кратерида олов 1971 йилдан буён ёниб турибди. Ушбу улкан газ кратерининг диаметри 60 метр, чуқурлиги 20 метрни ташкил қилади. Кратер 1971 йилда аниқланган ва уни текшириш вақтида улкан чуқурлик ҳосил бўлган, деб хабар беради Sputnik.

Кратердандан сизиб чиқаётган газ кишилар ёки уй ҳайвонларига зарар етказмаслиги учун уни ёқиб юборишга қарор қилинган. Геологлар олов бир неча кун ичида ўчса керак деб ўйлашган эди, лекин ундай бўлмади. Олов 1971 йилдан буён ёниб турибди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 47 йилдан бери олов ўчмайдиган Туркманистондаги «Дўзах дарвозаси» (видео)