Франция президенти Эммануэль Макрон ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Франция раҳбари сайтида хабар берилган.
«Президент Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан суҳбатлашди. Бу мулоқот асосий икки томонлама ва минтақавий масалалар бўйича «соатларни текшириб олиш»га имкон берди», - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Макрон суҳбат давомида «Франциянинг Эрон ядровий досьеси, Сурия ва Яман бўйича мажбуриятларини тасдиқлади».
Шу билан бирга, Франция президенти Яқин Шарқни беқарорлаштираётган инқирозларга тинч ечим топишни излаш муҳим эканини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони подшоҳлиги шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон бир ойдан буён омма олдида чиқиш қилмагани хабар қилинганди. Эрондаги нашрлар валиаҳд Муҳаммад бин Салмон жиддий жароҳатлангани ҳақида хабарлар тарқатганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади