Хотинимнинг жазмани бор экан…

  • Дунё
  • 24-05-2018, 23:17
  • 4 590
  • Хотинимнинг жазмани бор экан…
    Бу воқеа кўпроқ латифаларда тилга олинади. Яъни, эр хизмат сафаридан қайтиб уйга кирса, хотинчаси ўзга эркак билан ётган бўлиб чиқади…

    Аммо латифа ҳам ҳаётдан олинишини унутмаслигимиз керак. Мана, ёқутистонлик эркакнинг бошидан ўтган воқеа бунга яққол мисол бўла олади. Яқинда исми-шарифи тергов манфаатларини кўзлаб сир тутилаётган шу эркак ҳақиқатан хизмат сафаридан уйга қайтганди. Ичкарига кирса, худди латифалардагидек хотинчаси ўйнаши билан ётган экан. Мана шу ерда эркак ўзига хос, оригинал йўл тутди. Шовқин кўтармади, рақиби билан муштлашмади. Яхшиликчасига бегона эркакдан уйдан чиқиб кетишини илтимос қилди. Жазман ҳам бундай «такаллуф»ни кутмаган эканми, жонҳолатда ўзини ташқарига урди. Кейин эса эркак қўлига резина этикни олди-ю, хиёнаткор хотинини ура бошлади. Йўқ, белдан паст қисмига умуман зарба йўлламади. Фақат юзи аралаш урди. Натижада хиёнаткор хотин жиддий жароҳатлар билан касалхонага ётқизилди. 56 ёшли алданган эрни эса полициячилар қамоққа олди.

    Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Терговчиларнинг айтишига кўра, эркак нари борса 4 ой муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин экан.

    Манба: Hordiq.uz

    » » Хотинимнинг жазмани бор экан…
    Яндекс.Метрика