10:55 / 25.05.2018
6 408

Илон ва катта мингоёқнинг олишуви (видео)

Илон ва катта мингоёқнинг олишуви (видео)
Вьетнамда табиатда кам учровчи ва антиқа ҳодиса – илон ва улкан сколопендранинг (мингоёқ) олишуви видеога қайд қилинди. Ушбу 3 дақиқалик видео LiveLeak порталида жойлаштирилган.

Видеодан кўринишича, икки жонзот орасидаги олишув аёвсиз кечган. Унда жонзотлар бир-бирлари атрофида чирмашиб олиб, рақибига иложи борича кўпроқ шикаст етказишга ҳаракат қилаётганининг гувоҳи бўлиш мумкин. Охир-оқибат мингоёқ илонни бўйнидан бўғизлаб, уни мағлуб этган. Мазкур ҳолат акс этган видеони ушбу ҲАВОЛА орқали кўришингиз мумкин.

Фойдаланувчилардан бири ушбу роликни “тунги даҳшатлардаги томоша” деб атаган. “Бу видеони кўриб, биринчи марта илонга раҳмим келди”, деб тан олган яна бир фойдаланувчи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Илон ва катта мингоёқнинг олишуви (видео)