16:25 / 25.05.2018
5 927

19 ёшли немис нега исломни қабул қилди?

19 ёшли немис нега исломни қабул қилди?
Фото: «DPA»
«Focus.de»нинг ёзишича, Қуйи Саксониянинг Люхов шаҳрида янги масжид бор. Бу ерга жума намозига келувчи кўплаб мусулмонлар орасида 19 ёшли Макс Клайнни ҳам учратасиз.

Немис миллатига мансублиги юз-кўзидан билиниб турган Макс икки йил олдин, 17 ёшида исломни қабул қилган. Бу воқеа у Вендланддаги қочоқлар лагерида кўнгилли бўлиб ишлаётганида юз берган. «Aллоҳнинг ўзи сени бизга ёрдамга юборди», — ливанлик аёл инглизчалаб айтган шу бир оғиз жумла Макснинг ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборди. Ва у нима бўлишидан қатъи назар исломни қабул қилишга аҳд қилди.

Макс доим бошқалардан ажралиб турганига иқрор бўлади. У тиш дўхтири ёрдамчиси. Макснинг айтишича, хўжайин ассистент-мусулмонга қарши эмас. Фақат Рамазон ойи бўлгани учун бироз ташвишда.

Ёш немисни исломга нима ундади? Макс буни аниқ тушунтириб беролмайди. Балки қочоқларда кўргани — Худога сўзсиз ишониш ва содиқликдир? Қочоқлар лагерида унга Яфер деган ном беришди, бу ёрдамчи дегани.

«Менга ўхшаганларни кўпинча террорчи деб ҳисоблашади. Аммо, бу хато. Аслида одамларга хайрихоҳлик ва кўмак бериш исломнинг асосий қоидаларидан бири», — дейди Макс.

Ўғлининг қарори, албатта, ота-онаси учун кутилмаган ҳолат бўлди. Аммо энди уни тушунишади.

«Мусулмон бўлиш ниятимни эшитиб дўстларим юз ўгирди, аммо мен янгиларини топдим», — дейди Макс.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 19 ёшли немис нега исломни қабул қилди?