10:23 / 26.05.2018
5 063

“Мусулмонлар чиндан ҳам хавфли...”

“Мусулмонлар чиндан ҳам хавфли...”
Швеция черков иттифоқи масъулларидан бири Стефан Линдкуист ижтимоий тармоқда “Мусулмонлар нима учун хавфли?” номли мақоласини эълон қилди, деб хабар бермоқда “Азон” нашри.

“Бир мусулмон менга янги тухум олиб келди, яна бири ҳол-аҳволимни сўради. Бирови машинам таъмирда бўлгани учун борадиган жойимга олиб бориб қўйди. Пули йўқ дўстига мунтазам равишда таом олиб борадиган бир мусулмонни танийман. Мусулмонлар чиндан ҳам қанчалар хавфли...” – дейилади мақолада.

Линдкуист мақоласида мусулмонлар ва швецияликларни таққослаган:

“Бир швецияликнинг пул олмай туриб тухум беришига умуман ишонмайман. Қайси швециялик пули йўқ дўстининг уйига ҳафталаб овқат ташийди?”

Шунингдек, мақолада қуйидаги фикрлар ўрин олган:

“Билолмаяпман, аммо биз швецияликлар кўзларимизни очиб, ҳақиқатни кўришимиз керак. Жуда мулойим ва сахий мусулмон дўстларим борлигини сезиб қолдим. Аксарида бир швецияликда мен кўрмаган ажойиб қалб бор. Ҳеч бирида нафратни ҳис қилмадим. Менимча, инсонларга қандай муомала қилишимиз жуда муҳим. Инсонларни қабул қилиб, ҳаётингизга қўшсангиз, эвазига севги кўрасиз. Ваҳоланки, биз бу инсонларга бир неча дақиқа давомида овоз кучайтиргичдан азон чақирилишини ҳам раво кўрмаймиз”.

Муаллифнинг фикрича, швецияликлар мусулмонлардан асоссиз равишда қўрқади ва хавотирланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Мусулмонлар чиндан ҳам хавфли...”