Фото: Twitter / @RickeySmiley
Америкалик радиобошловчи Рики Смайли Алабамада яшовчи қора танли Кори Патрикка автомобиль совға қилди. Бу ҳақда журналист ўзининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
Смайли 19 ёшли ўсмирни унинг суратлари Facebook’да оммалашиб кетганидан сўнг топишга қарор қилган. Яқинда автобус ҳайдовчиси Патрикни бекатга битирувчи кийимида келганини суратга олган, кейин эса суратни ижтимоий тармоққа жойлаган. Сурат 40 минг мартадан кўпроқ репост қилинган.
Ўсмирнинг онаси томонидан ҳикоя қилинишча, у оиласи билан ўқиши тугаш йилидан олдин бошқа туманга кўчиб ўтган. Бироқ ўсмир кўп дўстлари қолган эски мактабга боришни хоҳлаган. Шунинг учун у ҳар куни эрталаб соат 04:30 да уйғонган ва автобус бекатигача бир ярим соат пиёда юриб борган.
Патрикнинг ҳикояси маҳаллий Jamz радиоси бошловчисини таъсирлантирган. Эрталабки эфир чоғида Смайли ўсмирни топишни ва унга машина совға қилишни хоҳлаётганини айтган.
Кейинроқ Смайли ўзининг Патрик билан янги машина олдида турган расмини эълон қилган. Эркак ўсмирга ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга ёрдам беришни ҳам ваъда қилган.
Хабар қилинишича, Патрик Жексонвилл университетида тўлиқ стипендияни қўлга киритган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?