19:30 / 05.06.2018
4 563

Саудия Арабистонида 10 нафар аёлга ҳайдовчилик гувоҳномаси берилди (видео)

Саудия Арабистонида 10 нафар аёлга ҳайдовчилик гувоҳномаси берилди (видео)
Саудия Арабистонининг йўл ҳаракати бошқармаси томонидан аёлларга ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш бошланди. Бу ҳақда Associated Press’га таяниб, Ҳордиқ нашри хабар бермоқда.

4 июнь, душанба куни ҳайдовчилик гувоҳномаси 10 нафар аёлга берилди. Гувоҳнома олишдан олдин улар махсус имтиҳондан ўтган. Бундан ташқари, уларнинг ҳаммаси аллақачон Ливан, Буюк Британия, Канада сингари мамлакатларда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бўлган.

Саудия Арабистонининг йўл ҳаракати бошқармаси аёлларнинг машина ҳайдашига бўлган тақиқни 24 июнь куни бутунлай бекор қилишни режалаштирмоқда.

Саудия Арабистони — аёлларнинг машина ҳайдаши тақиқланган ягона мамлакат. Тақиқ 1950 йилларда жорий қилинган. Бир неча маротаба тақиқнинг бекор қилинишини талаб қилган аёллар намойиш ўтказган. Намойиш вақтида машина рулига ўтирган аёллар кейинчалик ҳибсга олинган.

2017 йилнинг сентябрида Саудия Арабистони қироли Салмон 2018 йилнинг июнидан бошлаб аёлларнинг машина рулига ўтириши мумкин эканини маълум қилган. Шундан эътиборан маҳаллий университетларда аёллар учун ҳайдовчилик мактаблари очилишни бошлаган. Тез орада ҳайдовчилик гувоҳномаси олишни истайдиган аёлларнинг кўп экани маълум бўлган.

Тақиқнинг бекор қилинишига қарамасдан, май ойида Саудия Арабистонида машина ҳайдашга рухсат берилишини талаб қилиб чиққан 10 нафар намойишчи аёллар ҳибсга олинган.

Эслатиб ўтамиз, Vogue журналининг Саудия Арабистони учун чиқарадиган версияси июнь сонида қироллик маликаси Хайфа бинт Абдулла ас-Сауднинг машина рулидаги сурати чоп этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудия Арабистонида 10 нафар аёлга ҳайдовчилик гувоҳномаси берилди (видео)