Россия президенти Владимир Путин анъанавий ҳар йилги тўғридан-тўғри линия вақтида Худога ишониши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди. Унинг фикрича, ҳар бир шахс қалбида эътиқод билан туғилади, бироқ баъзилар буни фақат кутилмаган вазиятларга тушиб қолгандагина англайди.
"Бу жуда шахсий савол. Биласизми, бу ҳақда ҳамманинг олдида очиқ гапириш бир қадар мушкул. Менинг фикримча, инсон қалбида эътиқод билан туғилади. Фақат турли инсонлар турли вақт ва турли хил вазиятларда буни тушунади", - деган Путин Худога қачондан ишона бошлагани ҳақидаги саволга жавоб қайтариб.
"Айтайлик, Иккинчи жаҳон уруши вақтида, ҳаттоки энг ашаддий худосизлар ҳам окопда туриб ва ҳужумга йўл олганида, ишончим комилки, уларнинг ҳар бири Худо ҳақида ўйлаган. Буни кутилмаган вазиятларсиз ҳам тушунадиган инсонлар бор. Бироқ, инсон қандайдир экстремал вазиятга тушиб қолса, бу ҳақда ўйлаши аниқ", - дея ҳисоблайди Путин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади