20:53 / 09.06.2018
4 538

Толиблар вақтинчалик сулҳга қарамай, 17 нафар ҳарбийни ўлдирди

Толиблар вақтинчалик сулҳга қарамай, 17 нафар ҳарбийни ўлдирди
Афғонистон ғарбидаги Ҳирот вилоятида “Толибон” радикал ҳаракати жангариларининг ҳужуми оқибатида камида 17 ҳарбий ҳалок бўлди. Бу ҳақда Кун нашри хабар қилмоқда.

"Афғонистон миллий армиясининг ўн етти аскари мамлакат ғарбидаги Ҳирот вилоятида толиблар томонидан ўлдирилди", - дейилади агентликнинг Twitter’даги хабарида.

Бошқа тафсилотлар ҳозирча хабар қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон президенти Ашраф Ғани Рамазон ойи якунланиши ва Рамазон Ҳайити байрами туфайли “Толибон” радикал ҳаракати билан вақтинчалик сулҳга эришилгани ҳақида маълум қилганди.

Шундан сўнг “Толибон” ҳам уч кунлик вақтинчалик сулҳ ҳақида эълон қилди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Толиблар вақтинчалик сулҳга қарамай, 17 нафар ҳарбийни ўлдирди