АҚШ президенти Дональд Трампнинг КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан қўшма баёнот имзоланганидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилишича, учрашув давомида унга iPad’да видеоролик кўрсатган. Унда КХДРда кўчмас мулк сотуви нуқтаи назаридан очилаётган имкониятлар тасвирлаб берилган, деб хабар қилмоқда Кун нашри.
«Масалан, уларда ажойиб соҳилбўйлари бор. Сиз буни деярли барча жойда кўрасиз, улар замбараклар билан океанга отишганида ҳам кўриш мумкин. Мен шундай дедим: «Бундай кўринишнинг тенги йўқдир». Бу кўп хонадонли уйлар учун ажойиб жой эмасми? Мен шундай дедим: «Бунинг ўрнига, сизда жаҳондаги энг яхши меҳмонхоналар пайдо бўлиши мумкин», - дея айтиб ўтди Трамп.
Трампнинг сўзларига кўра, Шимолий Корея етакчисига вазият ҳақида кўчмас мулк савдоси нуқтаи назаридан ўйлаб кўришни маслаҳат берган.
АҚШ етакчисининг айтишича, Ким Чен Ин ўзи кўрган тасвирлардан ҳайратга тушган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп ва Ким Чен Ин имзолаган ҳужжат сурати пайдо бўлганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?