Трамп ўз туғилган кунида ишламасликка қарор қилди

  • Дунё
  • 14-06-2018, 10:04
  • 501
  • Трамп ўз туғилган кунида ишламасликка қарор қилди
    АҚШ президенти Дональд Трамп ўз туғилган кунида ишламасликка қарор қилди. Бундан давлат раҳбарининг Оқ уй томонидан эълон қилинган кун тартиби далолат бермоқда.

    Трамп ўзининг 72 ёшини пайшанба, 14 июнь куни нишонлайди. Бу санага, кун тартибида қайд этилишича, «президентда йирик тадбирларда иштирок этиш, омма олдида кўриниш бериш режалаштирилмаган».

    Ҳозирги вақтга келиб, Америка президенти ўз туғилган кунини қандай нишонлаши номаълум бўлиб турибди.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Ким Чен Ин аломат йигит эканини маълум қилганди.

    » » Трамп ўз туғилган кунида ишламасликка қарор қилди
    Яндекс.Метрика